Кириш Регистрация

Жанубий Африка терма жамоаси виза билан боғлиқ муаммолар туфайли ЖЧ-2026га кета олмаяпти

Баҳо:
+ | -

Жанубий Африка Футбол Ассоциацияси миллий терма жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Мексикага ўз вақтида жўнаб кета олмаслигини эълон қилди.

Миллий терма жамоа бир нечта ўйинчилар ва расмийлар учун виза муаммоларига дуч келди, бу эса жамоанинг режалаштирилганидек Шимолий Америкага жўнаб кетишига тўсқинлик қилди.

Жанубий Африка Футбол Ассоциацияси жамоани иложи борича тезроқ жўнатиш учун туну кун ишламоқда.

Айни пайтда, Жанубий Африка терма жамоаси жўнаб кетгунга қадар Йоханнесбургда машғулотларни давом эттиради.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Жанубий Африканинг гуруҳ босқичидаги рақиблари Мексика, Чехия ва Корея Республикаси бўлади.

Киритилди: 09:55, 01.06.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик