Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре бўлажак жаҳон биринчилигида иштирок этадиган 26 нафар футболчидан иборат расмий қайдномани тақдим этди.
Мексика футбол федерацияси томонидан эълон қилинган махсус видеороликда жамоа таркиби ошкор қилинди. Унга кўра, терма жамоанинг афсонавий посбони Гильермо Очоа ўз фаолиятидаги олтинчи жаҳон чемпионатида қатнашиш учун рўйхатга киритилди. Агирре тақдим этган таркибдан бундан тўрт йил аввал Қатарда ўтган мундиал иштирокчиларидан 12 нафари жой олган. Шунингдек, жароҳатидан соғайган ва терма жамоага қайтган бир қатор футболчилар ҳам якуний рўйхатдан ўрин олишган.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак мундиал мезбонларидан бири ҳисобланган Мексика терма жамоаси ўзининг илк учрашувини 11 июнь куни Жанубий Африка Республикасига қарши ўтказади. Шундан сўнг, вакилларимиз гуруҳ босқичи доирасида 18 июнда Жанубий Корея, 24 июнь куни эса Чехия терма жамоалари билан куч синашади.
Мексика терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун тўлиқ таркиби:
-
Дарвозабонлар: Раул Рангель («Гвадалахара»), Карлос Асеведо («Сантос Лагуна»), Гильермо Очоа («АЭЛ Лимасол»).
-
Ҳимоячилар: Хесус Гальярдо («Толука»), Сесар Монтес («Локомотив Москва»), Йохан Васкес («Дженоа»), Хорхе Санчес («ПАОК»), Исраэль Рейес («Клуб Америка»), Матео Чавес («АЗ Алкмаар»).
-
Ярим ҳимоячилар: Эрик Лира («Крус Асуль»), Эдсон Альварес («Вест Ҳэм Юнайтед»), Луис Ромо («Гвадалахара»), Обед Варгас («Атлетико Мадрид»), Луис Чавес («Динамо Москва»), Орбелин Пинеда («АЕК Афина»), Альваро Фидальго («Реал Бетис»), Брайан Гутьеррес («Гвадалахара»), Хильберто Мора («Тихуана»).
-
Ҳужумчилар: Рауль Хименес («Фулҳэм»), Сантьяго Хименес («Милан»), Хулиан Киньонес («Аль-Қадсия»), Алексис Вега («Толука»), Сесар Уэрта («Андерлехт»), Роберто Альварадо («Гвадалахара»), Гильермо Мартинес («Пумас УНАМ»), Армандо Гонсалес («Гвадалахара»).













