«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри узоқ вақтдан бери «Реал» билан боғлаб келинади. Испания терма жамоаси йиғинида бўлган футболчи ушбу миш-мишлар ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Қандайдир миш-мишлар бўлиши табиий ҳол. Ҳозир мен Жаҳон чемпионатига эътиборимни қаратганман. Кейин нима бўлишини кўрамиз», — дея Родрининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Родри «Олтин тўп»ни қўлга киритган эди. Қизиғи шундаки, ўшанда «Реал» мазкур мукофотга ўз футболчиси лойиқ деб ҳисоблагани учун тақдирлаш маросимини бойкот қилганди. Нуфузли Transfermarkt портали 29 ёшли Родрини 65 миллион еврога баҳоламоқда. Ярим ҳимоячининг «Манчестер Сити» билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.













