Нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ҳужумкор ярим ҳимоячи Ансу Фатининг келажаги борасида маълумот берди. 2025/2026 йилги мавсумда Фати ижара асосида «Монако» сафида тўп сурган эди.
Кутилганидек, «Монако» Фатини «Барселона»дан тўлиқ сотиб олади. Трансфер суммаси 11 миллион еврони ташкил этади. Романонинг таъкидлашича, клублар ўртасидаги келишувда Ансунинг келажакдаги трансферидан каталонияликларга тегишли бўлган маълум бир фоиз ҳам кўрсатилади.
«Монако» либосида Ансу Фати 30 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, «Монако» Франция чемпионатини еттинчи ўринда якунлади. Келаси мавсумда жамоа Лига 1 шарафини Конференциялар лигасида ҳимоя қилади.













