Кириш Регистрация

АПЛда мавсумнинг энг яхши трансфери аниқланди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг 23 ёшли дарвозабони Сенне Ламменснинг трансфери мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, якунланган мавсумда Англия Премьер-лигасидаги энг яхши ўтиш деб топилди.

Дарвозабон 2025 йилнинг сентябрь ойида «Антверпен»дан манкунианликлар сафига 21 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсумда бельгиялик футболчи АПЛда 32 та ўйин ўтказиб, 39 та гол ўтказиб юборди ва 8 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ушбу номинацияда ғолиблик учун қуйидаги ўйинчилар ҳам даъвогарлик қилишган эди: Доминик Калверт-Льюин («Лидс»), Райан Шерки («Манчестер Сити»), Виктор Дьокереш («Арсенал»), Жоао Педро («Челси»), Антуан Семеньо («Манчестер Сити»), Адриен Трюффер («Борнмут») ва Гранит Жака («Сандерленд»).

Киритилди: 18:34, 01.06.2026.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик