Кириш Регистрация

Goal портали 2025/2026 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийлари рейтингини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Нуфузли Goal портали экспертлари клублар мавсуми якунларини сарҳисоб қилишда давом этмоқда. Бу сафар экспертлар 2025/2026 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийлари рейтингини тақдим этишди.

Рейтинг чўққисидан Луис Энрике жой олди. Унинг қўл остида «ПСЖ» иккинчи йил кетма-кет Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Шунингдек, парижликлар Франция чемпионати, Франция Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни ҳам қўлга киритишди.

Иккинчи ўрин Микель Артетага насиб этди. Унинг «Арсенал»и 2004 йилдан бери илк бор Англия чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигаси финалигача етиб борди. Кучли учликни Венсан Компани якунлаб берди — «Бавария» унинг бошқарувида голлар уриш бўйича рекорд ўрнатган ҳолда Германия чемпионига айланди.

Топ-10 ликнинг кейинги ўринларидан Унаи Эмери, Сеск Фабрегас, Ханс-Дитер Флик, Кристиан Киву, Андони Ираола, Франческо Фариоли ва Пьер Саж жой олишди. Хосеп Гвардиола эса рейтингда 11-ўринни эгаллади.

Киритилди: 01:27, 02.06.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик