Кириш Регистрация

Анчелотти Рафиньяга қўйиладиган талаблар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Бразилия терма жамоаси вингери Рафинья Диас Панамага қарши кечган ўртоқлик ўйинида (6:2) гол ура олмаган бўлса-да, бош мураббийдан ижобий баҳо олди. Карло Анчелотти Рафинья жамоадаги энг муҳим футболчилардан бири эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Анчелотти АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида футболчидан айнан нималарни кутаётганини батафсил тушунтириб берди.

«Мен ундан талаб қиладиган нарса — рақиб ҳимоя чизиғига яқинроқ туриш, чунки бўш зоналарни ёриб ўтиш ҳақида гап кетганда, мен уни дунёдаги энг яхши футболчи деб биламан», — деди мураббий.

«Ҳимоячилар чизиғига яқинроқ туриб, чуқурликдан ҳужум қилиш энг муҳими деб ҳисоблайман, аммо биз тўпга эгалик қилганимизда, мен ҳеч қачон Рафиньяга айнан қаерда ўйнаши кераклигини кўрсатмайман», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Бразилия Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 01:31, 02.06.2026.
Ўқилди: 570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик