Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Анчелотти Неймарнинг майдондаги ўрнини белгилади: у вингер бўлмайди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар Винисиус Жуниор ва Рафинья билан бир хил позиция учун рақобатлашишини маълум қилди.

«Неймар унга белгиланган позицияда ўйнаши керак. У марказда ҳаракат қилиши лозим, у қанотда ўйнай олмайди.

У вингер позициясида ўйнамайди, у майдон марказида, ҳужумчи ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. Яъни Винисиус ва Рафинья ўйнаган жойда», — деди Анчелотти Панама билан ўртоқлик ўйинидан (6:2) сўнг.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоаси сафига киритилган Неймар айни дамда болдир мушагидаги жароҳатдан фориғ бўлмоқда. 34 ёшли ҳужумчи 2-3 ҳафтани ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Киритилди: 02:02, 02.06.2026.
Ўқилди: 1836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик