«Милан» раҳбарияти австриялик мураббий Оливер Гласнер билан қачон музокара ўтказиши маълум бўлди. Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, томонлар ўртасидаги учрашув бугун, 2 июнь куни бўлиб ўтади. Гласнер «Милан»нинг бош мураббийлик лавозими учун асосий номзодларидан бири экани таъкидланмоқда.
«Милан» ўтган мавсумда Италия А Сериясини 38 турда 70 очко тўплаган ҳолда бешинчи ўринда якунлади.
Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли Гласнер 2024 йилдан буён фаолият юритган «Кристал Пэлас»ни тарк этишини эълон қилганди. Унинг бошқарувида «бургутлар» Англия Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқишди. Таъкидлаш жоизки, бунгача «Кристал Пэлас» тарихида бирор марта ҳам катта соврин ютмаган эди.













