28 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи Ловро Майер «Вольфсбург»ни тарк этиб, фаолиятини бошқа немис клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Манбага кўра, «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Трансфер ёзда амалга оширилиши мумкин.
Майер Бундеслигадан тушиб кетган «Вольфсбург» сафида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп суради. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Ўтган мавсумда Ловро 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













