Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Конгонинг Чилига қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди

Баҳо:
+3 | -

Конго Демократик Республикаси ва Чили миллий терма жамоалари ўртасида 9 июнь куни Испаниянинг Ла-Линеа-де-ла-Консепсьон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Шаҳар мэри Хуан Франко Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши муносабати билан мазкур учрашувни ўтказишни тақиқловчи қарорни имзолади.

Мэрнинг сўзларига кўра, қарор Андалусия соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари ҳамда шаҳар санитария хизмати хулосаси асосида санитар хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган.

«Биз бу қарорни қабул қилишга мажбур бўлганимиздан афсусдамиз, чунки мазкур учрашув шаҳар учун қизиқиш уйғотган эди. Бироқ Конгодаги санитар вазият ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳар қандай хавфнинг мавжуд эмаслигига тўлиқ ишонч бермайди. Шу сабабли биз ушбу қарорни энг оқилона ечим деб ҳисоблаймиз», — деди Франко Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Шунга қарамай, Конго ДР терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026га тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа 3 июнь куни Бельгиянинг Льеж шаҳрида Данияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Конго ДР ўз тарихида иккинчи марта ва 1974 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Аввалроқ Испания расмийлари мазкур учрашувни ўтказиш учун эҳтимолий хавфсизлик чораларини ўрганаётганини маълум қилган, ФИФА эса тиббий протоколлар ва санитар талаблар масаласида Конго ДР футбол федерацияси билан доимий алоқада эканини билдирган эди.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Конго ДР К гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:31, 02.06.2026.
Ўқилди: 1306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик