Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Луиш Нани «Болаларни ҳимоя қилиш куни»ни Тошкентда нишонлади (видео)

Баҳо:
+ | -

«Ақтўбе» клуби ҳужумчиси, португалиялик Луиш Нани Ўзбекистондаги оилавий дам олишидан лавҳаларни намойиш қилди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва «Манчестер Юнайтед» афсонаси ўзининг Instagram саҳифасида Тошкентда тасвирга олинган видеоларни жойлаштирди. Унда Нани оиласи билан бирга маҳаллий океанариум ҳамда Magic Park кўнгилочар мажмуасидаги аттракционларга ташриф буюрган.

Шунингдек, видеоларнинг бирида Нани ва унинг ўғли туркча музқаймоқ сотувчисининг машҳур чиқишини кузатиб турганини кўриш мумкин. Ролик давомида футболчи рафиқаси ва фарзандлари билан турли кўнгилочар масканларга бориб, маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилади ва анъанавий кўнгилочар машғулотларда иштирок этади.

«Шунча табассумлар ва ажойиб хотиралар. Аъло даражадаги "Болаларни ҳимоя қилиш куни" учун раҳмат!» — деб ёзди футболчи ўз постида.

Нани жорий йилнинг январь ойи охирида «Ақтўбе» клубига кўчиб ўтган эди. Португалиялик футболчи Қозоғистон Премьер-лигасида ярим мавсум давомида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Юлдуз футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йил декабрь ойининг охиригача амал қилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:09, 02.06.2026.
Ўқилди: 2599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3768]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3482]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3375]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3293]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [3157]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2415]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2402]

ЖЧ-2026 олдидан Франция терма жамоасида Мбаппе иштирокида можаро юзага келди [2137]

«Челси» «Барселона»га 80 млн евро таклиф қилди [2097]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1919]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик