Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

Месси индивидуал дастур асосида ЖЧ–2026га тайёргарликни бошлади

Баҳо:
+2 | -

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан миллий жамоанинг биринчи йиғинида асосий гуруҳдан алоҳида машғулот ўтказди.

Field Level Media маълумотларига кўра, 38 ёшли футболчи амалдаги жаҳон чемпионларининг йиғинига қўшилиш учун Канзас-Сити шаҳрига етиб келган. Аргентиналиклар бўлажак турнирга тайёргарликни шу ерда бошлашди. Илк машғулот давомида Месси индивидуал дастур асосида махсус машқларни бажарди.

Хабар қилинишича, саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби 24 май куни «Интер Майами» сафидаги учрашувдан кейин сезилган чап сон орқа қисми мушакларидаги чарчоқдан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Аргентина футбол федерациясида таъкидланишича, соғлиғида муаммоси бор футболчилар тиббий штаб билан биргаликда иш олиб бормоқда ва тикланиш жараёни ижобий кечмоқда.

Эҳтиёт чоралари кўрилаётганига қарамай, Месси Аргентина терма жамоасининг 16 июнь куни Канзас-Ситида Жазоир терма жамоасига қарши ўтадиган жаҳон чемпионатидаги илк ўйинига тўлиқ тайёр бўлиши кутилмоқда.

Турнир бошланишидан аввал Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказади. 9 июнь куни аргентиналиклар Исландия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бўлажак Мундиал Месси учун фаолиятидаги рекорд даражадаги олтинчи жаҳон чемпионати бўлади. У Аргентина терма жамоаси сафида 198 та учрашувда иштирок этиб, 116 та гол урган. Шу тариқа у миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ва энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 09:44, 03.06.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик