«Барселона» «Ал-Ҳилол» қанот ҳимоячиси Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олади. Португалиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида жамоа сафида тўп суриб, ўз маҳоратини «кўк-анорранглилар»га исботлай олди.
Журналист Херард Ромеронинг маълумотларига кўра, 32 ёшли футболчи каталонияликлар сафига доимий асосда қўшилиши деярли аниқ, аммо бу янги мавсум бошланганидан кейингина рўй беради.
Футболчи Саудия клуби билан айрим масалаларни ҳал қилиш керак — вазият яқин кунларда ечимини топмайди.
Жоау Канселу Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида ўтган мавсумда 23 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.













