Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Самир Насри ЖЧ-2014 саралашидан ўрин олган Грузияга қарши учрашувдаги нурсиз дурангдан сўнг L'Equipe нашрига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу терманинг ҳамма ўйинчилари учун ҳақиқий кўнгилсизлик бўлди. Бу ўйинда мақсадимиз ғалаба қозониш эди, дуранг ўйнаш эмас.
Биз ўйиннинг 60 дақиқаси давомида керакли темпда ўйнай олмадик. Фақат иккинчи таймнинг иккинчи ярмидагина ўйинимиз яхши чиқди. Ўша дақиқаларда гол ура олмаганимиз ачинарли", деди Насри.













