Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Ҳуссам Ҳассан: «Қарама-қаршиликнинг бор-йўғи биринчи бўлими якунига етди»

Баҳо:
+ | -

Ҳуссам Ҳассан Ўзбекистонга қарши ўйинда шогирдлари унинг барча кўрсатмаларини ҳам бажаришмаганини қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь, жума куни ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф дастлабки ўйини доирасида Иордания миллий терма жамоаси меҳмони бўлди. Амманда бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи, мисрлик мутахассис Ҳуссам Ҳассаннинг қайд этишича, Ўзбекистонга қарш ўйинда унинг шогирдларига ўйин амалиёти етишмаган.

«Ўзбекистонга қарши бугунги ўйин ҳамда Япония ва Австралияга қарши кечган ўйинларимиз ўртасидаги фарқ шундаки, ўша икки ўйинни биз мавсум ўртасида ўтказган эдик. Терма жамоа таркибидаги футболчиларнинг аксарияти ўз клуби сафида ё бешта ўйин ўтказган, ё умуман ўйин ўтказмаган», - деди Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан.

«Ўйин бошида диққат-эътиборни бироз йўқотдик, бироқ барибир ҳисобни очишга эришдик. Футболчиларимиз мен айтган топшириқларнинг барчасини ҳам бажаришмаган бўлса-да, бугун барибир гол ура олдик», - деди иорданияликларнинг мисрлик устози.

«Иккинчи бўлимда, таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширганимдан сўнг, рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Ҳозирча қарама-қаршиликнинг фақат биринчи бўлими якунига етди, сешанба куни эса Тошкентда иккинчи ўйинни ўтказамиз», - дея қўшимча қилди Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф жавоб ўйини 10 сентябрь, сешанба Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:10, 07.09.2013.
Ўқилди: 4218 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.