Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Испания терма жамоаси бош мураббийи Ямал ва Уильямснинг ҳолати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси устози Луис де ла Фуэнте жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ироққа қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Испанияликлар мазкур баҳсни 4 июнь куни ўтказади.

Де ла Фуэнте икки нафар жароҳат олган футболчи — Ламин Ямал ва Нико Уильямс эртанги ўйинда иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

«Эртага уларнинг ҳеч бири майдонга туша олмайди. Агар ҳаммаси ҳозиргидек кетса, улар 15 июнь куни ўйинни асосий таркибда бошлашлари мумкин. Аммо бу улар албатта ўйнайди дегани эмас, кўрамиз. Биз уларнинг ҳолатини ҳар бир босқичда баҳолаб борамиз», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Blaugranes.

Мундиалнинг гуруҳ босқичида испанияликлар мос равишда 15, 21 ва 27 июнь кунлари Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 18:44, 03.06.2026.
Ўқилди: 1241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик