Женнаро Гаттузо «Лацио» раҳбарияти билан учрашувга келди.
Аввалроқ Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рим клубида Маурицио Саррининг ўрнини эгаллашга яқин тургани ҳақида хабар берилган эди.
«Corriere dello Sport» хабарига кўра, чоршанба куни кундузи Гаттузо «Лацио» машғулот базасига келиб, клуб раҳбарияти билан учрашди ва шартномасининг сўнгги тафсилотларини келишиб олди.
Шартномага оид масалалардан ташқари, Гаттузо «Лацио» раҳбарияти билан таркибни шакллантириш ва трансфер стратегиясини муҳокама қилди. Таъкидланишича, мураббий аллақачон жамоанинг баъзи футболчилари билан суҳбатлашган.













