Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Лочин Солиевнинг бенефиси

Баҳо:
+ | -

Биринчи лигада 6-турнинг марказий учрашуви “Андижон” ва “Зарафшон” жамоаларининг қарма-қаршилиги бўлди. Учрашув бошланишидан аввал Дмитрий Краевга бағишланган хайрия концерт тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоятимиздаги хонандалар қўшиқлари билан ишқибозларнинг кайфиятини кўтаришди. Ўйин бошланишидан олдин Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Илҳом Устахонов, ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов ҳамда “Андижон” клуби ижрочи директори Александр Шапран сўзга чиқиб, Дмитрий Краевга соғлиқ тилашди.

Ўйинни иккала жамоа ҳам фаол бошлади. Қолаверса, учрашув бошидаёқ ҳисобни очиш учун меҳмонлар жуда яхши имкониятга эга бўлишди. 3-дақиқада “Андижон” дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо рақиб футболчиси Феруз Бобокулов дарвозани ишғол эта олмади.

"Сен урмасанг, сенга уришади" деганларидек, 6-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди. Сўнгги пайтларда мунтазам равишда ўз ҳисобига гол ёзиб қўяётган Алишер Тўхтасинов яна ўзини кўрсатди. Лекин Алишер учун бу ҳали ҳаммаси эмасди. Голдан кейин андижонликлар ташаббусни ўз қўлига олишди. 21-дақиқада мезбонларнинг ҳужуми хавфли чиқди ва Тўхтасиновнинг зарбасини рақиб посбони қайтара олмади. Ҳали биринчи тайм якунланмай туриб андижонликлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. 28-дақиқада Асқар Жадигеров жарима зарбасини қойилмақом қилиб бажариб ҳисобни 3:0 бўлишини таъминлади. Боз устига меҳмонлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Азиз Абдуллаев жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйди.  

Иккинчи бўлим майдон эгалари учун омадли бошланди. Дастлабки дақиқалардаёқ тажрибали ҳужумчи Лочин Солиев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб зарбани аниқ амалга оширди. Шундан кейин ҳам мезбонлар ҳужумга зўр бериб рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни яратишди. Бир вазиятда Солиевнинг ўзи жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Аммо 76-дақиқада Лочин барибир дублини нишонлади. У узоқ масофадан “Зарафшон” дарвозасини ишғол этди. Кўп ўтмай унга яна омад кулиб боқди. 78-дақиқада меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди ва Солиев зарбани аниқ амалга ошириб ҳисобни 6:0га келтирди. Лекин бу билан Лочин тўхтаб қолмади ва рақиб дарвозасига яна битта тўп киритиб покерга ҳам эришди. Шу тариқа андижонликлар жорий мавсумда ўзларининг энг йирик ғалабасини нишонлашди.  

Ушбу ажойиб ғалабадан кейин жамоамиз турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Машъал”га етиб олди. Чунки муборакликлар Чустда мезбонларга имконият бой беришди.

Биринчи лига, Иккинчи босқич, 6-тур
“АНДИЖОН” – “ЗАРАФШОН” – 7:0 (3:0)
6 сентябрь. Андижон. “Соғлом авлод” стадиони. 2115 томошабин.
Ҳакамлар: А.Асимов, А.Пўлатов, Ф.Ёрмухаммедов.
Назоратчи: И.Нехочин.
“Андижон”: А.Турсунбоев, Д.Турсунов (А.Қаюмов, 78), А.Азизов, Ғ.Комилов, Ф.Ҳасанбоев (Д.Маҳмудов, 66), А.Тўхтасинов (С.Соипов, 46), Б.Ғозиев (А.Жўрабоев, 60), Б.Абдураҳимов, Р.Раҳмонов (А.Раҳмонов, 58), А.Жадигеров, Л.Солиев.
“Зарафшон”: С.Ўринов, Т.Турдиев, А.Абдулхаков (Ж.Шомуродов, 68), А.Абдуллаев, Ф.Бобоқулов, У.Избосаров, А.Жўрабоев (Д.Душанов, 57), З.Мирзаев, С.Хаитов, А.Рўзиқулов (Ў.Садинов, 46), Ғ.Самандаров (У.Раҳмонов, 51).
Голлар: А.Тўхтаснов, 6 - 1:0. А.Тўхтасинов, 21 - 2:0. А.Жадигеров, 28 - 3:0. Л.Солиев 48 - 4:0. Л.Солиев, 76 - 5:0. Л.Соилев, 79-пен. - 6:0. Л.Солиев, 87 - 7:0.
Амалга оширилмаган пенальти: Ф.Бобоқулов, 3.
Огоҳлантиришлар: С.Ҳаитов, 10. Б.Ғозиев, 45. А.Жўрабоев, 86.
Четлатиш: А.Абдуллаев, 30.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:35, 07.09.2013.
Ўқилди: 3812 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.