«Манчестер Сити» тез орада янги бош мураббий тайинланганини эълон қилади. Ўн йил давомида ушбу лавозимда фаолият юритган Хосеп Гвардиола мавсум якунида истеъфога чиқди. Испаниялик мураббийнинг ўрнини унинг собиқ ёрдамчиси Энцо Мареска эгаллаши кутилмоқда.
Журналист Киран Джиллнинг хабар беришича, Гвардиола «шаҳарликлар» раҳбариятининг италиялик мураббийга ишониш ҳақидаги қарорини маъқуллаган. Агар барчаси режа бўйича кетса, Энцо Мареска «Манчестер Сити» билан уч йиллик шартнома имзолайди. Битим Маресканинг собиқ клуби — январь ойида истеъфога чиқарилган «Челси»га товон пули тўлаш зарурати туфайли кечикиши мумкин.













