Кириш Регистрация

«Бавария» «Айнтрахт» ҳимоячиси билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Айнтрахт» ҳимоячиси Натаниэль Браун «Бавария»га ўтишга яқин турибди.

Sky Germany нашрининг хабарига кўра, Мюнхен клуби 22 ёшли футболчи билан оғзаки келишувга эришган. Музокараларда «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани муҳим роль ўйнагани ва футболчини жамоага қўшилишга шахсан кўндиргани айтилмоқда. Унга кўра, Браун клуб билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолаши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, «Айнтрахт» ўз футболчиси учун 60 дан 65 миллион еврогача маблағ олишни кўзламоқда. Ҳимоячининг Франкфурт клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер баҳоси 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 20:41, 04.06.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик