Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Моуриньо Туркия футбол федерацияси устидан инсон ҳуқуқлари судига шикоят қилди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Туркия футбол федерацияси томонидан ўзига нисбатан қўлланган интизомий жазолар юзасидан Европа инсон ҳуқуқлари судига мурожаат қилди. Бу ҳақда Turkiye Today нашри хабар берди.

Манбага кўра, иш 2024 йил ноябрь ойида “Фенербаҳче” ва “Трабзонспор” ўртасидаги учрашувдан кейин Моуриньонинг ҳакамлик ҳақидаги танқидий баёнотлари сабаб қўлланган санкциялар билан боғлиқ. Ўшанда португалиялик мутахассисга жамоа кийиниш хонасига кириш вақтинча тақиқланган ва унга юз минглаб турк лираси миқдорида жарималар солинган эди.

63 ёшли Моуриньо 2024 йил июнидан 2025 йил августигача “Фенербаҳче”ни бошқарди. Унинг қўл остида жамоа 62 та ўйин ўтказиб, 37 та ғалаба қайд этди, 11 марта мағлуб бўлди ва 14 учрашувда дуранг ўйнади.

2025 йил сентябридан буён Моуриньо Португалиянинг “Бенфика” клубини бошқариб келмоқда. Аввалроқ унинг Испаниянинг “Реал Мадрид” клубига бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:31, 05.06.2026.
Ўқилди: 1273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [4106]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [3384]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [3004]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2916]

«Атлетико» Жорже Мендешдан ўч олди [2407]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [2386]

Расман: «Кристал Пэлас» «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади [1973]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1962]

Клоппга Германия терма жамоасида рекорд даражадаги маош таклиф қилинди [1920]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1779]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик