Кириш Регистрация

Диаш Португалиянинг Жаҳон чемпионатидаги амбициялари ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

Португалия миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Рубен Диаш АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган бўлажак ЖЧ-2026 дан кутилмалари билан ўртоқлашди.

«Биз муваффақиятли натижага эришишни мақсад қилганмиз. Ҳозирда жамоамиз ўз кучига тўлиқ ишонмоқда. Ғалаба қозониш учун жуда кўп меҳнат қилиш талаб этилади. Ушбу турнирдаги амбицияларимиз ва мақсадларимиз жуда юқори», — дея футболчининг сўзларини келтиради ФИФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Португалия терма жамоа Колумбия, Ўзбекистон ва ДР Конго миллий терма жамоалари билан куч синашади.

Мусобақа 11 июнь куни старт олади ва 19 июлга қадар давом этади. Амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 13:11, 05.06.2026.
Ўқилди: 403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик