Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Мбаппе фаолиятидаги энг чиройли голини айтди (Видео)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолияти давомида урган голларидан қайси бирини энг яхшиси деб ҳисоблашини маълум қилди.

«ЖЧ-2022 финалида Аргентина дарвозасига тўпни тўхтатмасдан йўллаган голим энг рамзий (тарихий) голим ҳисобланади, лекин уни ижро жиҳатидан энг чиройлиси дея оламанми, йўқми, билмайман. Менга 2020 йилги Франция кубогида «Лион» дарвозасига урган голим жуда ёқади: тўпни ўз майдонимиз ярмида олиб қўйиб, кейин бутун майдон бўйлаб югуриб ўтгандим, икки нафар рақибни алдаб ўтиб, гол ургандим. Ўша вазиятни жуда кўп марта қайта кўриб чиққанман», — дея Madrid Universal нашри 27 ёшли франциялик футболчининг сўзларини келтиради.

Килиан Мбаппе 2024 йилнинг ўрталаридан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у ўз ватанида «Пари Сен-Жермен» ва «Монако» клублари рангларини ҳимоя қилган.

Киритилди: 12:27, 06.06.2026.
Ўқилди: 1487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик