Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Леау «Милан»дан кетганидан кейин қаерда ўйнамоқчи эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау клуб алмаштиришга тайёргарлик кўрмоқда. 26 ёшли футболчи яқин орада Италияни тарк этиш ниятида эканлигини аллақачон тан олди. Яқинда берган интервьюсида португалиялик юлдуз фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлигини очиқлади.

«Мен А Сериядан ташқарида янги чорловни қабул қилмоқчиман. Англия Премьер-лигасини катта қизиқиш билан кузатиб бораман — агар у ерда ёки Ла Лигада ўйнаш имконияти пайдо бўлса, жуда хурсанд бўлардим. Менимча, бу чемпионатларда менинг иқтидорим янада ёрқинроқ намоён бўлган бўларди. Кўрамиз, бу ёзда нималар содир бўлар экан», — деди ҳужумчи SportTV билан суҳбатда.

Леау 2019 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 10 июнь куни «россонерилар» юлдузи 27 ёшни қарши олади.

Киритилди: 12:41, 06.06.2026.
Ўқилди: 1701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик