Кириш Регистрация

Киву истеъфо ҳақида ўйлаганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву ҳозирги лавозимидаги дебют мавсумини муваффақиятли ўтказди, бироқ барибир ишдан бўшатилиш хавфи ҳақидаги хаёллар уни четлаб ўтмади. Руминиялик мутахассис бу лавозимни ўтган йилнинг июнь ойида — Саудия Арабистонига йўл олган Симоне Индзагининг ўринбосари сифатида эгаллаган эди.

«Мавсум давомида мени ишдан бўшатишлари мумкинлиги ҳақида ўйладимми? Ҳа, бундай хаёллар бўлди. Айниқса, «Ювентус» ва «Удинезе»дан учралган мағлубиятлардан кейин. Ўшанда менга ҳамма нарса барбод бўлаётгандек туюлганди. Мени ўша заҳотиёқ руҳлантиришди. Бутун мавсум давомида мен фақат қўллаб-қувватлаш ва ишончни ҳис қилдим», — деди Киву Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «нерадзуррилар» якунланган мавсум натижаларига кўра А Серия ва Италия Кубоги ғолибига айланишди.

Киритилди: 12:46, 06.06.2026.
Ўқилди: 214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик