Кириш Регистрация

Далот: «Манчестер Юнайтед» яна ғалаба қозонишни бошлайди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» қанот ҳимоячиси Диогу Далот клубдаги ишларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Португалиялик футболчи 2018 йилдан буён «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда жамоа ичидаги вазият аввалгига қараганда анча яхшиланган.

«Мен «МЮ» сафида деярли 250 та ўйин ўтказдим. Энг ёмон даврларда жуда оғир бўлганди: ҳамма клубни ер билан битта қилар, бу ерда энг ёмон ходимлар, энг ёмон футболчилар йиғилган, атрофда фақат тартибсизлик ва умидсизлик ҳукмрон, деб гапирарди. Албатта, бундай гапларни тинмай эшитиш одамга алам қилади. Бироқ мен ҳозир ҳамма нарса аввалгидан кўра яхшироқ эканини биламан. Парда ортидаги вазият қандай эканини ўз кўзим билан кўриб турибман. Якунланган мавсумда биз ўсишга эришдик. «Манчестер Юнайтед» яна зафар қучишни бошлашига 100 фоиз ишонаман», — деди Далот Players' Tribune Football билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган мавсумда Майкл Каррик шогирдлари Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллашди.

Киритилди: 13:10, 06.06.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик