Кириш Регистрация

Гвардиола «Барселона»нинг келажаги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола «Барселона» билан боғланаётган футболчилар ва Каталония клубининг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Йохан Кройфф жамғармаси тадбирида қатнашган испаниялик мутахассис португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силвани юқори баҳолади.

— У ҳар қандай жойга мослаша олади. У жуда кучли футболчи, — деди Гвардиола.

Шунингдек, у «Барселона» қизиқиш билдираётгани айтилган ҳужумчи Хулиан Альварес ҳақида ҳам ижобий фикр билдирди.

— У жуда яхши футболчи. «Сити»да доимо юқори савиядаги ўйинчилар тўп суришади, — деди мураббий.

Гвардиола «Барселона» бош мураббийи Ханси Флик фаолиятига ҳам юқори баҳо берди.

— У ажойиб икки йил ўтказди. Жамоада «Ла Масия» тарбияланувчилари кўплиги билан бирга, уларнинг ўйинини томоша қилиш ҳақиқий завқ бағишлайди. «Барселона» жуда жозибадор футбол намойиш этмоқда. Мен Флик бошқараётган «Барселона»нинг катта мухлисиман ва унинг у ерда яна кўп йиллар ишлашини истайман, — деди Гвардиола.

Гвардиола ўз келажаги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

— Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Ростини айтсам, буни ҳозирча ўзим ҳам билмайман, — деди мутахассис.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:10, 06.06.2026.
Ўқилди: 1552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик