«Милан» дарвозабони Майк Меньян жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Қайд этилишича, футболчига АПЛдан даъвогар пайдо бўлган. Франциялик дарвозабон «Челси»га ўтиши мумкин. Лондон клуби «Милан» дарвозабонини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Майк «Милан» сафида А Серияда 157 та учрашув ўтказган. Уларда дарвозабон ўз дарвозасидан 152 та тўп ўтказиб юборган. Шунингдек, футболчи ҳисобида 63 та «қуруқ» ўйин мавжуд.













