Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Эдуардо Камавинга жаҳон чемпионатида иштирок этадиган миллий терма жамоа таркибига киритилмади. Шундай бўлса-да, у барибир Америка Қўшма Штатларига йўл олишга қарор қилди — аммо ўз махсус миссияси билан.
Камавинга нуфузли Гарвард университетида таълим олишни мақсад қилди ва ОАВ ҳамда спортда бизнес-менежмент мавзусидаги тўрт кунлик курсда таҳсил олди. Ушбу курс унга 13 минг еврога тушди.
Камавинга бу янгиликни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди. Бундан ҳаммадан кўра кўпроқ жамоадоши Винисиус Жуниор хурсанд бўлди ва унга виртуал қарсаклар билан далда берди.













