Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Каннаваро: "Агар сиз ўзингизни кўрсата олсангиз, ҳатто 16 ёшда бўлсангиз ҳам сизни терма жамоага чақираман"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жамоа таркибини шакллантириш тамойиллари, ёш ва тажрибали футболчилар ўртасидаги мувозанат ҳамда келгуси йирик турнирлардаги мақсадлар ҳақида фикр билдирди.

"Албатта, таркибни шакллантираётганимда ўтмишга ҳам эътибор қаратдим. Жамоада ўн йилга яқин вақт давомида ўйнаб келаётган футболчиларни ҳам инобатга олдим. Чунки жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида хизмат қилган футболчилар бу ерда бўлишга лойиқ деб ҳисоблайман. Лекин менинг позициям жуда аниқ. Мен учун футболчининг исми ёки ўтмишда нималарга эришгани ҳал қилувчи омил эмас. Агар сиз ўзингизни кўрсата олсангиз, учрашувларда яхши ўйнасангиз, ҳатто ўн олти ёшда бўлсангиз ҳам сизни терма жамоага чақираман.

Бунга яқин ҳам келгандим, чунки U-17 ва U-19 жамоаларида эътиборимни тортган бир нечта футболчиларни кўрдим. Шу билан бирга, биз миллий терма жамоа пойдеворини ҳам тайёрлаяпмиз. Шунинг учун таркибда ёш ва тажрибали футболчилар ўртасида тўғри мувозанат бўлиши керак. Боиси, тажрибали футболчилар ўз тажрибасини ёшлар билан бўлишиши лозим. Ёш футболчилар учун ҳам тажрибали ўйинчилар бор жамоага келиш жуда муҳим, сабаби улар ёшларнинг ўсишига ва мослашишига ёрдам беради. Албатта, сентябр ойидан бошлаб Осиё кубогига тайёргарлик кўриш жараёнида таркибга янги кучлар, янги футболчиларни ҳам жалб қилишимиз керак бўлади.

Мен бу ерга келганимдан бери бир фикрни такрорлаб келаман: жаҳон чемпионати биз учун ўрганиш ва ривожланиш имконини беради. Бу турнир бизга ўсиш учун хизмат қилиши керак. Агар яхши натижаларга эришсак, бундан жуда хурсанд бўламиз. Агар бундай бўлмаса, биз ўз ишимизни ва бошлаган лойиҳамизни давом эттирамиз. Чунки биз учун кейинги муҳим мақсад Осиё кубоги ҳисобланади", — дея таъкидлади бош мураббий.

Киритилди: 10:10, 07.06.2026.
Ўқилди: 1530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3645]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3298]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2995]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2979]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2968]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2243]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2167]

Родри операция қилинади [2073]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [1906]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик