Кириш Регистрация

«ПСЖ» дарвозабони Шевалье Англияга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» голкипери Люка Шевалье бошқа клубларнинг қизиқишларини ўзига жалб қилишда давом этмоқда. PSG Report нашрининг Франция ОАВларига таяниб хабар беришича, 24 ёшли француз Англиянинг «Астон Вилла» клуби радарларига тушган.

Ёш дарвозабон Бирмингем клубида Эмилиано Мартинеснинг ўрнини эгаллаши мумкин. Кўплаб миш-мишларга кўра, Мартинес жамоадан кетиш ҳақида жиддий ўйлаб қолган.

Шевалье учун «ПСЖ»даги илк мавсум муваффақиятсиз кечди: у асосий таркиб учун курашда Матвей Сафоновга ютқазиб қўйди, мавсум якунини эса жароҳат сабабли ўтказиб юборди. Дарвозабон парижликлар сафида умумий ҳисобда 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 28 та тўп олиб чиқди. Футболчининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:26, 07.06.2026.
Ўқилди: 326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик