Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Нойер Кюрасаога қарши ўйинда майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн дарвозабон Мануэль Нойер терма жамоанинг бошланғич таркибига қайтишини тасдиқлади. Жароҳати сабабли охирги вақтларда майдонга туша олмаган жамоа фахрийси Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Кюрасаога қарши учрашувда сафга қайтади.

40 ёшли Нойерсиз Германия терма жамоаси 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказиб, Финляндияни тор-мор этди (4:0) ва АҚШ устидан ғалаба қозонди (2:1).

«Ману келаси ҳафтадан машғулотларни бошлайди ва Кюрасаога қарши ўйинда майдонга тушади», — деди Нагельсманн RTLга берган интервьюсида.

Германиялик мураббий Нойернинг ўринбосари Оливер Бауманни ҳам алоҳида мақтаб ўтди: «Оливерга катта раҳмат айтмоқчиман. У ажойиб йигит. Сўнгги кунлар ва ҳафталарда у ўзини бутунлай жамоа манфаатларига бағишлади».

Германия терма жамоаси гуруҳ босқичида Кюрасаодан ташқари, Эквадор ва Кот-д'Ивуар вакилларига қарши ҳам баҳс олиб боради.

Киритилди: 11:48, 07.06.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3916]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3510]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2598]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2270]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2060]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2047]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1958]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1784]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1733]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик