Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Эрон терма жамоаси мураббийлар штабига АҚШ визаси берилмади

Баҳо:
+ | -2

Эрон терма жамоаси делегациясининг бир қисми, жумладан мураббийлар штаби вакиллари 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати олдидан АҚШ визасини ололмади. Бу ҳақда мамлакатнинг Туркиядаги Эрон элчихонаси баёнот берди.

3 июнь куни Эроннинг Туркиядаги элчиси Муҳаммад Ҳасан Ҳабибуллоҳзода терма жамоа футболчилари мундиалда иштирок этиш учун визалар олганини маълум қилган эди. 6 июнь куни эса АҚШнинг Туркиядаги элчиси Том Баррак Эрон терма жамоаси футболчилари ва ёрдамчи ходимларига ҳам визалар берилганини билдирди.

Бироқ Эрон элчихонаси бу баёнотни рад этиб, делегациянинг муҳим қисми виза ололмаганини таъкидлади.

“Нега терма жамоа раҳбариятининг катта қисми, мураббийлар штаби аъзолари, техник маслаҳатчилар ва миллий жамоанинг ажралмас қисми бўлган бошқа шахсларга виза берилмагани ҳақида гапирмаяпсиз?” дейилади элчихона баёнотида.

Эрон томони буни қасддан амалга оширилган камситувчи муносабатнинг энг юқори даражаси деб баҳолаган.

Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги учала учрашувини ҳам АҚШда ўтказиши керак. Жамоа Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан бир гуруҳдан жой олган.

24 май куни FIFA Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги базасини АҚШдан Мексикага кўчиришга рухсат берган эди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Мусобақа тарихида илк бор унда 48 та терма жамоа иштирок этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:00, 07.06.2026.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5284]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4513]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3665]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3458]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2882]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2825]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2614]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2566]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2504]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик