Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Джо Коулнинг фикрича, Жаҳон чемпионати тақдири учрашувлардаги хаотик вазиятларда нималар содир бўлиши билан белгиланади.
«Шундай вазият келадики, эҳтимол 1/16 финалдан бошлаб, Англия қийин аҳволга тушиб қолади ва футболчилар нимадир қилишларига тўғри келади.
Мен буни Қатардаги аргентиналиклар билан боғлиқ вазиятга ўхшатаман — чорак финалда Нидерландия терма жамоаси ҳисобни 2:2 кўринишига келтирган пайтни эсланг. Уларнинг футболчиларидан бири тўпни Нидерландия захира ўриндиғига қарата тепди ва майдон четида жанжал бошланди. Бу воқеа Аргентина жамоасини уйғотиб юборди ва улар якунда ғалаба қозонишди. Агар у бундай қилмаганида, менимча, Нидерландия уларни турнирдан чиқариб юборган ва Франция Жаҳон чемпиони бўлган бўларди.
Биз энг зўри бўлишни хоҳлаймиз, шунинг учун салбий лаҳзаларни ижобий томонга ўзгартира олишимиз керак. Франция 2022 йилда амалдаги чемпион эди ва буни жуда яхши ҳис қиларди.
Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун, Англия босим остида қолган пайтда кимдир масъулиятни ва ўйинни ўз қўлига олиши шарт», — деди Коул.













