Кириш Регистрация

Тухель: «Беллингем жароҳатдан кейин энергияга тўла ва ажойиб формада»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Жуд Беллингемнинг Янги Зеландияга қарши ўйиндаги ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси ғалаба билан якунланган ўртоқлик учрашувининг (1:0) 2-бўлимида майдонга тушди.

«Жудда қатъиятлик ва тиришқоқлик бор, булар у учун асосий хусусиятлардир.

Жароҳатдан сўнг унинг энергияга тўла эканлиги ва майдонга қайтганидан хурсандлиги кўриниб турибди. Афсуски, у мавсумнинг энг ҳал қилувчи палласида сафдан чиққан эди.

Лекин ҳозир у билан ҳаммаси жойида эканлиги кўриниб турибди. У кучга тўлиб қайтмоқда, ўйнашни хоҳлайди ва ажойиб спорт формасида», — деб таъкидлади Тухель.

Эслатиб ўтамиз, Беллингем Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олган. 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:07, 07.06.2026.
Ўқилди: 275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик