Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эрон футболида ички низолар: Кейруш истеъфога чиқадими?

Баҳо:
+ | -

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш "Khabar Varzeshi"га берган интервьюси чоғида агар уни мамлакат чемпионатига путур етказишда айблашда давом этишса истеъфога чиқиши мумкинлиги билан қўрқитди, деб ёзади TeamMelli.

Теҳроннинг энг машҳур ресторанларидан бирида ўтган интерьвю давомида Кейруш жуда асабий кўринди. Унинг сўзларидан хулоса чиқарганда, португалиялик мутахассис Эрондаги келажаги борасида хавотирга тушиб қолган.

Эронда чоп этиладиган энг машҳур спорт нашри сифатида сиз ҳақиқатни фактлар билан ёзишга мажбурсиз, -дея гап бошлади Карлос Кейруш. -Бу менинг Эрон халқига айтаётган сўнгги сўзларим ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам сиз билан бу ерда учрашдик.

Умуман олганда, Эрон термасига ёрдам қўлини чўзиш учун тайёр турганлар кўп. Лекин биз учун мураккабликлар яратаётган ва қийинчиликлар учун шароит туғдираётганлар ҳам бор.

Каффашиан бугуноқ мен билан ишлашда давом этадими-йўқми, қатьий қарор қабул қилиши шарт.

Бугун Португалиядаги йиғинимизнинг иккинчи куни. Бошқа термалар Жаҳон чемпионати учун тайёргарлик кўраётган бир вақтда мен сиз билан Теҳронда ресторанда ўтирибман. Бу шармандали ҳол. Биласизми, орадан 30 ой ўтгач мен кўп нарсалар ҳақида гапириб беришим мумкин.

Эрон термаси бахтига қарши, аммо Каффашиан ва Тожларнинг бахтига, бугун асосий эътибор Теҳрон дербисига қаратилган. Лекин ФИФА терма жамоалар мусобақалари учун керак бўлса миллий лигаларни тўхтатиб қўйиш ваколатига эга. Шу жума куни дунё бўйлаб таҳминан 70та халқаро ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади. Лекин биз улар орасида йўқмиз. Албатта, биз "Истиқлол" ва "Персеполис" билан бандмиз-ку! Биздан ташқари Осиёдан ЖЧга чиққан бошқа 3 жамоа - Япония, Австралия ва Жанубий Кореяга қаранг, улар нима қиляпти-ю, биз нима қиляпмиз? ФИФА сайтига кириб уларнинг тақвимига бир кўз ташланг, уларнинг тайёргарлиги Бразилия ва Франциядан қолишмайди. Қандай бахт! Биз бўлса Таиланд ва Қувайт билан ўйнаб юрибмиз! Улар Мундиал ҳақида ўйлашяпти, бизнинг ҳаёлимизда эса жума кунги Теҳрон дербиси!

Мендан кейин термада ишлайдиган мураббий билан ишим йўқ. Мен бугун ўзим хоҳлаган ишни қиламан. Чемпионатдаги исталган клуб мураббийига ҳозироқ ўрнимни бўшатиб беришим мумкин. Ўша Ғалинои ёки Даига ўрнимни эгаллагани учун ҳеч қачон ғаразли кўз билан қарамайман. Лекин ҳозир мен мураббий эканман, ўз йўлимдан бораман. Менинг қизиқишим ва эътиборим фақат Эрон терма жамоасига қаратилган. Очиқчасига гапиряпман, ҳаммасини айтмоқчиман.

-Рўй бераётган бу воқеаларга сиз қандай реакция билдирасиз, режаларингиз борми?
-Аввал ҳеч қачон айтмаган гапларни айтишимга ижозат берсангиз. Бундай асаббузар ҳолатда ишлашни хоҳламайман. Каффашианга учрашиб олишни ва менинг шартномамни кўриб чиқишни сўраганман. Бундай салбий муҳитда ҳам ишлашда давом этаверадиган мураббийлардан эмасман. Ҳозир менда ушбу халққа бўлган ҳурмат ва эҳтиромдан бўлак ишлаш учун бирор асосим қолмади. Бу мухлислар бир умр юрагимда қоладилар.

Терма аъзолари ва миллий чемпионат манфаатлари тўқнашадиган тақвимни эса Тож тасдиқлаган.

-Шартномани бекор қилиш? Жиддий гапиряпсизми?
-Шубҳасиз, жиддий. Ҳеч қандай ҳазилга ўрин йўқ. Мен иқтисодий қийинчиликлар, ўқув-машғулот йиғинлари ва бошқа камчиликларга чидашим мумкин, чунки бу каби ҳолатларга ҳам тайёр туриши керак бўлган профессионал мураббийман. Профессионал шартномам бор. Лекин ўша шартномада "Сепаҳон" ёки "Истиқлол" раҳбарлари ва миллий чемпионат иштирокчилари бош мураббийлари билан жанжаллашишимга тўғри келиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Улар эса мени Эрон футболининг муаммоларига сабаб бўлишда айблашмоқда. Улардан бундай айбловни ҳеч қачон қабул қила олмайман. Агар улар билан юзма-юз рўпара келишим ва урушишимга тўғри келса, унда буни ҳам шартномага қўшинглар ва бунинг учун ҳам менга маош тўланглар.

Мен Эрон терма жамоаси бош мураббийиман ва жамоамни мусобақага тўғри тайёрлаш учун ишлайман. Чемпионатдаги мураббийлар билан айтишиб юришни истамайман. Жаноб Тож ҳам мени айблашини мутлақо хоҳламайман. Худдики, мен чемпионат ўтишига қаршиману, клублардан футболчиларини ўғирлаб олиб кетяпман.

-Агар ростдан ҳам истеъфога чиқсангиз, айнан ўшаларнинг истагини амалга оширган бўлиб чиқмайсизми?
-Мен фақат ҳозир нимани ҳис қилаётганим ҳақида гапириб бермоқдаман. Ва яна такрорлашим мумкин, бу ҳолатда ишлай олмайман. Мени Португалия, "Спортинг", "Реал Мадрид" ва "Манчестер Юнайтед" каби профессиоанал муҳитларда ишлаганман. Барча имкониятим ерни тўртбурчак ва барча сайёралар унинг атрофида айланади дейдиган кимлар биландир олишишга кетадиган бундан шароитда, шунчаки, ишлай олмайман.

Масалани клуб мураббийлар билан кўриб чиқишни жуда ҳам хоҳлаяпман, лекин клуб раҳбарлари билан эмас. Ўша бошлиқлар стадионларини қуриш, машғулот майдонлари яратиш, терма учун шароитларни яхшилаш ҳақида ўйлаш ўрнига ўзлари алоқаси бўлмаган ишларга бурунларини суқиб юришади. Айнан ўшалар Эрон терма жамоаси бошига қийинчиликлар соляпти. Айнан ўшалар бизнинг устимиздан куляпти. Айнан ўшалар мухлисларимизни бизни қўллаб-қувватлаш ўрнига қийин вақтларда бизга қарши бўлишга чақирмоқдалар.

Манба: www.teammelli.com
Киритилди: 20:02, 07.09.2013.
Ўқилди: 10167 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.