Вингер Жэдон Санчо ижара муддати тугаганидан кейин ҳам «Астон Вилла»да қолиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Жамоа бош мураббийи Унаи Эмери футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор ва уни эркин агент сифатида таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 26 ёшли инглиз футболчисининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
Санчо Бирмингем клуби таркибида муваффақиятли мавсумни ўтказди ва жамоанинг ротациясида муҳим роль ўйнаб, «Астон Вилла»нинг Европа Лигаси кубогини қўлга киритишига ёрдам берди. Бирмингемликларнинг собиқ скаути Мик Брауннинг фикрича, тўлақонли трансфер амалга ошиши эҳтимоли бор, бироқ кўп нарса молиявий шартларга боғлиқ бўлади.
«Вилла» унга «Манчестер Юнайтед»да олган маошига яқин бўлган маблағни ҳам тўламайди. Айнан шу сабаб туфайли у ўз вақтида «Челси» билан келиша олмаган эди», — дея таъкидлади Браун.
Аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия» клуби раҳбарияти ҳам Санчони таклиф қилишдан манфаатдор экани ва унинг клубга учинчи бор қайтиши имкониятини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.













