Кириш Регистрация

Дешам ЕЧЛ финалида 120 дақиқа ўйнаган Салибанинг соғлиғи борасидаги вазиятга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

Франция миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Яқинда ҳимоячи Вильям Салибанинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлган эди, Усмон Дембелега эса дам олиш учун вақт берилганди. Қувонарлиси, иккала футболчи ҳам сафга қайтмоқда.

«Эртанги учрашувда барча 26 нафар футболчи майдонга тушишга тайёр бўлади. Салибанинг ҳолатини тиббий штаб назорат қилиб бормоқда ва биз унинг жисмоний юкламаларини ўзининг ҳиссиётларига қараб бошқаряпмиз. Аммо бу муаммо унга «Арсенал» сафида, жумладан, 120 дақиқа давом этган Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашга халақит бермаган эди.

Дембеле таркибда бўладими? Ҳа, худди бошқа футболчилар қатори. Мен унга куч йиғиб олиши учун дам беришни муҳим деб ҳисоблагандим», — деди Дешам Telefoot телеканалига.

Душанба куни Франция терма жамоаси Шимолий Ирландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Киритилди: 17:28, 07.06.2026.
Ўқилди: 192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик