Кириш Регистрация

Ироқ терма жамоаси футболчиси АҚШ аэропортида 7 соат ушлаб турилди, фотограф эса депортация қилинди

Баҳо:
+ | -3

2026-йилги Жаҳон чемпионати стартига атиги беш кун қолганида АҚШда илк йирик халқаро можаро юзага келди. Чикагога етиб борган Ироқ миллий терма жамоаси АҚШ чегара хизматларининг қатъий текширувига дуч келди. Жамоанинг асосий юлдузи ва ҳужумчиси Айман Ҳусайн O’Ҳаре аэропортида ушлаб турилиб, салкам етти соат давомида сўроқ қилинган.

Ироқ Олимпия қўмитаси вакилининг маълум қилишича, Америка махсус хизматлари делегацияни тўлиқ текширувдан ўтказган. Қатарнинг “Ал-Хор” клубида тўп сурувчи 30 ёшли ҳужумчининг мобил телефони ичидаги маълумотлар ва ёзишмаларни чуқур ўрганиш мақсадида олиб қўйилган. Транзит ҳудудидаги бир неча соатлик текширувлар ва психологик босимга қарамай, якунда Ҳусайнга АҚШ чегарасини кесиб ўтиш учун расмий рухсат берилган ва у жамоа таркибига бориб қўшилган.

Осиё жамоасининг маъмурий штаби аъзоси учун АҚШ чегарасидан ўтиш омадсиз якунланди. Ироқ терма жамоасининг расмий фотографи Талол Салоҳ янада жиддийроқ текширувга тортилган. Америка хавфсизлик хизматлари Салоҳни ёпиқ хонада ўн соатдан кўпроқ вақт ушлаб турган. Чегарачилар унинг барча рақамли ахборот ташувчи воситалари, смартфонлари ва профессионал техникаларини ҳам чуқур текширувдан ўтказган. Кўп соатлик жараёнлардан сўнг, фотографнинг АҚШ ҳудудига кириши расман рад этилиб, биринчи бўлиб келган рейси билан ортга жўнатиб юборилган.

Ироқ футбол ассоциацияси ҳам, Айман Ҳусайннинг ўзи ҳам мундиалнинг дастлабки ўйинлари олдидан жамоа атрофидаги вазиятни кескинлаштирмаслик мақсадида ҳозирча ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:32, 07.06.2026.
Ўқилди: 277 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик