Кириш Регистрация

“Реал” дунёдаги энг машҳур футбол клуби деб топилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) ижтимоий тармоқлардаги (Facebook, Instagram, TikTok, YouTube ва X) обуначилар сонига асосланган ҳолда жаҳоннинг энг машҳур футбол клублари рейтингини эълон қилди. Янгиланган рўйхатда Мадриднинг “Реал” клуби жами 488 миллион кузатувчи билан мутлақ пешқадамга айланди.

Ундан кейинги ўринни 442 миллион обуначига эга бўлган Каталониянинг “Барселона” клуби банд этган бўлса, кучли учликни Англиянинг “Манчестер Юнайтед” (239 миллион) жамоаси якунлаб берди. Тўртинчи поғонадан эса Франциянинг “ПСЖ” (208 миллион) клуби жой олди. Кучли ўнликдан жой олган жамоалар орасида сўнгги бир йил ичида энг юқори ўсишни Германиянинг “Бавария” клуби қайд этди (+16,1 миллион обуначи).

Топ-10 даги жамоаларнинг аудиторияси умумий 2,36 миллиардга етиб, ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 3,8 фоизга ошган. Ушбу аудиториянинг асосий қисми Instagram (31%) ва Facebook (31%) платформаларига тўғри келмоқда.

Топ-100 лик рўйхатдан барча қитъалардаги 25 та давлат вакиллари жой олди (Океаниядан ташқари). Рейтингдан энг кўп Испания (21 та), Англия (17 та) ҳамда Бразилия (11 та) клублари жой олди. Европадан ташқаридаги жамоалар орасида эса Бразилиянинг “Фламенго” (71,6 миллион), Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” (66,0 миллион) ҳамда Мисрнинг “Ал-Аҳли” (60,1 миллион) клублари етакчилик қилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:52, 07.06.2026.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик