Кириш Регистрация

Угарте шу ёзда «Манчестер Юнайтед»ни аниқ тарк этади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Мануэль Угарте «Манчестер Юнайтед»дан кетишга яқин турибди.

UtdDistrict нашрининг хабарига кўра, уругвайлик футболчи шу ёзда «қизил иблислар» сафини тарк этмоқчи, Манчестер клуби эса уни сотиб юборишни кўзламоқда.

Аввалроқ, хавбекка Туркия ва Италия жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар берилган эди. Жараёнга алоқадор барча томонлар Угарте клубдан кетиш борасида якуний қарорга келганини тушуниб туришибди.

Мануэль Угарте 2024 йилда «ПСЖ»дан «Манчестер Юнайтед»га 50 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда уругвайлик футболчи «қизил иблислар» сафида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади. Transfermarkt портали Угартенинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:21, 07.06.2026.
Ўқилди: 649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик