Кириш Регистрация

Невилл Франциянинг ЖЧ-2026 даги ғалабасига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Франция терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб ҳисоблайди. Экспертнинг фикрича, футболчиларнинг кенг танлови туфайли Дидье Дешам жамоаси юқори мослашувчанлик хусусиятига эга.

«Уларда жисмоний куч, кучли менталитет ва техник маҳоратга эга бўлган футболчилар уйғунлиги мавжуд. Бу уларга тўпни ва ўйин назоратини ушлаб туришга, шунингдек, тезкор ҳужум ташкил қилишга имкон беради», — дея экспертнинг сўзларини келтиради The Sun.

Қуръа натижаларига кўра, французлар "I" гуруҳидан жой олишган. Улар билан бирга Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоалари кураш олиб боради. Франциянинг турнирдаги илк ўйини 16 июнь куни Сенегалга қарши бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:23, 07.06.2026.
Ўқилди: 504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик