Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ямал: "Олтин тўп"ни Дембеле эмас, мен ютаман деб ўйлагандим"

Баҳо:
+3 | -

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал "ПСЖ" форварди Усмон Дембеле 2025 йил якунларига кўра "Олтин тўп"ни қўлга киритганда нималарни ҳис қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Тўғрисини айтсам, яшириб нима қилдим, "Олтин тўп"ни мен қўлга киритаман деб ўйлагандим. Аммо ортга назар ташлаб, Дембеленинг ғолиб бўлгани мен учун жуда фойдали бўлди деб ҳисоблайман. Бу менга шахс сифатида ўсишга ёрдам берганидан ташқари, ўшанда ушбу совринни ютишнинг айни вақти эмас эди деб ўйлайман. Чунки мен ҳали бола эдим ва "Олтин тўп"ни ютиш аслида нимани англатишини тўлиқ баҳолай олмаган бўлардим.

Усмон Дембеле билан муносабатларимиз ажойиб. Мен у билан вақт ўтказганман, кўп гаплашганман, ҳатто яқиндагина у соғлиғимни сўраб, ишларим қандай кетаётгани билан қизиқди. Ўшандан бери [ "Олтин тўп"ни топшириш маросимидан кейин] мен улғайдим, ҳаётимда кўп нарсани ўзгартирдим. Дембеле "Олтин тўп"ни ютганидан жуда хурсандман. Биз Дубайдаги маросимда ҳам бирга эдик ва муносабатларимиз гўзал экани кўриниб турарди. Биз ҳали ҳам мулоқот қилиб турамиз", — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Managing Barca нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги "Олтин тўп" учун овоз бериш натижаларига кўра, Ямал иккинчи ўринни эгаллаган, Усмон Дембеле эса ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 20:40, 07.06.2026.
Ўқилди: 2050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик