Кириш Регистрация

Дешам ЖЧ-2026 фаворитларини айтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Франциядан ташқари яна қайси терма жамоаларни 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворити деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Де ла Фуэнте қўл остида тўп назоратига асосланган ўйинига тезкорлик қўша олган Испания. Тезликни назорат қилиш эса доим қийин. Футболчиларининг юқори савияси эвазига буюк футбол давлати ҳисобланган Германия. Шунингдек, Тухель қўл остидаги Англия — мен бу жамоага чин дилдан қойил қоламан. Кам баҳолаб бўлмайдиган Португалия. Жанубий Американинг икки жамоаси — Аргентина ва Бразилия. Ва нима учун доимий равишда ўсиб бораётган Марокаш эмас?» — дея Дешамнинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг финал босқичида 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:57, 07.06.2026.
Ўқилди: 1383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик