Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Эстевао: «Мен жуда кўп йиғладим»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эстевао Виллиан бўлажак Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишига сабаб бўлган жароҳатига қандай муносабат билдиргани ҳақида гапирди.

«Жаҳон чемпионатида ўйнаш — бу ушалган орзу, ҳамма бундан умид қилади. Шунинг учун бу жароҳат қалбимда улкан қайғу соатларини яратди. Мен ота-онамнинг бағрида жуда кўп йиғладим, ҳазил эмас, чиндан ҳам жуда кўп йиғладим. Айнан шундай лаҳзаларда яқин инсонларинг ёнингда бўлиши керак ва мен бундан жуда миннатдорман. Аммо ҳаёт давом этади. Энди энг муҳими — имкон қадар тезроқ сафга қайчиш учун тикланиш ва даволаниш жараёнини яхши ўтказиш», — дея Эстеваодан иқтибос келтиради ESPN Brasil.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи Англия чемпионати доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ўйинда тизза орти пайларини йиртиб олган эди.

2025/26 йилги мавсумда Эстевао Лондон клуби сафида барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:59, 07.06.2026.
Ўқилди: 1828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик