Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида бугун сўнгги назорат ўйинида майдонга тушади.
"Оқ Бўрилар"нинг бугунги рақиби Европанинг энг кучли терма жамоаларидан бири Нидерландия бўлади.
Нью-Йоркдаги «Icahn Stadium»да бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 23:45'да старт олади ва ZO'R TV орқали жонли намойиш этилади.













