Кириш Регистрация

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда

Баҳо:
+3 | -1

Жаҳон чемпионати-2026 вақтида Сан-Диего (АҚШ, Калифорния штати) шаҳрида истиқомат қилаётган Швейцария терма жамоаси зудлик билан янги жой изламоқда.

Жамоа меҳмонхонаси яқинида заҳарли илонлар аниқлангани турар жойни ўзгартиришга сабаб бўлиши мумкин. Швейцария футбол ассоциацияси футболчилар ва ходимларни «илонлар ҳудуди»га бормасликдан огоҳлантирди, ҳатто бу жой маҳаллий харитада алоҳида белгилаб берилди.

Қайд этиш лозимки, Сан-Диего округи шилдироқ илонлар яшайдиган ҳудуд ҳисобланади ва ушбу минтақада учрайдиган уларнинг тўртта тури заҳарлидир.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Швейцария терма жамоаси Канада, Босния ва Герцеговина ҳамда Қатар билан куч синашади. Швейцариялик футболчилар турнирдаги илк учрашувларини 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси Қатар терма жамоасига қарши ўтказишади.

Киритилди: 13:30, 08.06.2026.
Ўқилди: 2577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик