Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Испания бош мураббийи машғулотдаги қўполликдан сўнг Гавининг характерини мақтади

Баҳо:
+2 | -

Испания терма жамоаси устози Луис де ла Фуэнте Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Гавининг жанговар характерини мақтади. У машғулот пайтида Гави Родрига қарши анча қўпол ўйнаганидан сўнг, уни айнан шундай ҳолатда кўришни яхши кўришини маълум қилди.

«Машғулотлар ҳам — футболнинг бир қисми. Машғулот жараёнида ҳам ҳамма бор кучини бериши керак. Мен уни мана шундай ҳолатда жуда яхши кўраман. Бироқ Гави ўз энергиясини тўғри йўналишга йўналтиришни ўрганиши лозим», — дея де ла Фуэнтенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси «H» гуруҳида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай миллий терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 16:13, 08.06.2026.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик