Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Германия клуби ҳимоячи трансфери бўйича «Манчестер Сити» билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Жамай Симпсон-Пьюзи «Кёльн» клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

20 ёшли ҳимоячи шу йилнинг январь ойидан бери Германия клубида ижара асосида тўп сураётган эди. «Кёльн» раҳбарияти «шаҳарликлар» билан футболчининг тўлақонли трансфери борасида келишувга эришди.

Манбанинг маълумотларига кўра, Симпсон-Пьюзи «эчкилар» билан тўрт йиллик меҳнат шартномасини имзолайди. Келишув қиймати 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Германияда инглиз футболчиси 11 та ўйинда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб туролмади. Якунланган мавсумнинг биринчи қисмида Симпсон-Пьюзи «Селтик» клубига ижарага берилган бўлиб, у ерда иккита учрашувда қатнашган эди.

Киритилди: 17:53, 08.06.2026.
Ўқилди: 2125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик